

Мазкур учрашувда "Канвон" чемпионат етакчиларидан бири "Поханг Стилерс" билан дуранг ўйнашга эришди. Эътиборлиси, 27-дақиқада майдонга тушган ярим ҳимоячи Икром Алибоев 34-дақиқада рақиб дарвозасини чиройли тарзда ишғол қилиб, мувозанатни тиклади. (ВИДЕО)
Корея чемпионати
28-тур
"Канвон" – "Поханг Стилерс" 1:1
Голлар: Икром Алибоев (Хун Гуг) 34' – Хон Юн 17'
28 турдан сўнг "Канвон" сўнгги поғонани эгаллаб турибди. Жамоанинг кейинги учрашуви 1 сентябрь куни сафарда "Тэгу"га қарши кечади.



