Конте: "Сон Хён Мин каби йигитни куёв қилишни истайман"
29 авг 2022 23:42
Янгиликлар
Конте: "Сон Хён Мин каби йигитни куёв қилишни истайман"
"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте клуб ҳужумчиси Сон Хён Мин ҳақида фикр билдирди.
Гарчи "шпорлар" АПЛнинг янги мавсумини омадли бошлаган ҳолда 4 ўйинда 10 очко жамғарган бўлса-да, кореялик футболчи ҳали ўзини кўрсатолгани йўқ.
Шунга қарамай, жамоа устози Антонио Конте ундан хавотирда эмас, аксинча, уни қўллаб-қувватламоқда.
"Сон ниҳоятда ақлли ўйинчи. Шунингдек, у ажойиб йигит ҳам. Унда инсонийлик хислати юқори. Ўз қизимнинг бўлажак турмуш ўртоғи Сон каби бўлишини истардим", деди италиялик мутахассис. "У шу йўлда давом этиши керак. Унда ҳали кўп имконият бўлади, муҳими хотиржамлик. Биз унга ишонамиз", дея қўшимча қилди Конте.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар