Конте "Реал" бош мураббийи бўлмайди, бунинг сабаби ҳам маълум

Mirjalol Normatov
13 ноя 2018, 19:45
"Реал" италиялик мураббий Антонио Контенинг хизматларидан воз кечди.

El Pais нашри хабарига кўра, "қироллик клуби" раҳбарияти италиялик мураббийнинг талабларини қондира олмайди. Олдинроқ Конте "Реал"да трансферлар сиёсатини бир ўзи олиб боришини, унга 5 нафар ёрдамчи мураббий олиб келиниши ва йилига 10 миллион евро маош тўланиши кераклиги борасида маълумотлар тарқаганди.

Шу боисдан "Реал" Сантьяго Соларига ишонишда давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: El Pais

Сўнгги янгиликлар

Барча ›