Конте: "Куртуа қолади деб умид қиламан"

Tolibjon Qosimov
30 дек 2017, 20:54
"Челси" бош мураббийи Антонио Конте дарвозабон Тибо Куртуанинг келажаги борасида фикр билдириб ўтди.

"Тибонинг "Челси" билан шартномаси кейинги мавсумгача мўлжалланган. Биз дунёнинг энг яхши киперларидан бири ҳақида гапираяпмиз. Мен ва мураббийлар штаби у биз билан бирга эканлигидан фахрланамиз. Барча ўйинчиларни кейинги мавсум ҳам сақлаб қоламиз деб умид қиламиз.

Агар мендан Куртуанинг қолишига умид қилаётганимни билмоқчи бўлсангиз, ҳа деб жавоб бераман. Чунки, биз ажойиб дарвозабон ва жуда яхши йигит ҳақида гапираяпмиз ва мен у билан ишлаётганимдан мамнунман. Унинг машғулотларга ва ўйинга ёндашувидан, бошқа дарвозабонлар билан муносабатларидан ва киперлар мураббийи билан муносабатидан кўнглим тўқ", - деди Конте.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: chelseafc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›