

Игорь Сергеев ўйнаётган жамоага Конференциялар лигаси саралашининг 3-раундида “Зриньски” (Босния ва Герцеговина) рақиблик қилади.
Мазкур жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашув 4 августда Мостардаги ўйингоҳда бўлиб ўтади. Жавоб ўйини эса 11 август куни “Тобол”нинг уй стадионига белгиланган.
Костанийликлар ўтган мавсум шу босқичда муваффақиятсизликка учраганди. Агар жамоа “Зриньски” тўсиғидан муваффақиятли ўтса, охирги плей-офф раунди қолади.



