UZ

Сўнгги янгиликлар

15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:27Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Нефтчи", "Металлург" ва бошқа жамоалар таркиби маълум  0 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  0 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  47 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  5 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0

Колумбия - Греция 3:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

Колумбия - Греция 3:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ "С" гуруҳи вакиллари Колумбия ҳамда Греция терма жамоалари биринчи турда ўзаро кураш олиб боришади.
КОЛУМБИЯ - ГРЕЦИЯ 3:0
14 июнь. 21:00
"Минейрао" стадиони
Бош ҳакам: Марк Геигер (АҚШ)
Ёрдамчи ҳакамлар: Марк Син Хурд (АҚШ), Жой Флетчер (Канада)
Захира ҳаками: Алиризо Фағони (Эрон)
Голлар: Пабло Армеро 5, Теофило Гутиеррез 58, Хамес Родригес 90+3

Колумбия: 1.Оспина, 2.Сапата, 3.Йепес, 6.Санчес, 7.Армеро (4.Ариас, 74), 8.Агуилар (15.Мехиа, 69), 9.Гутиеррез (21.Мартинес, 76), 10.Родригез, 11.Куадрадо, 14.Ибарбо, 18.Сунига.

Греция: 1.Карнезис, 15.Торосидис, 4.Манолас, 20.Холебас, 2.Маниатис, 14.Салпингидис (18.Фетфацидис, 57), 7.Самарас, 8.Коне (10.Карагунис, 78), 17.Гекас (9.Митроглу, 64), 19.Сократис, 21.Катсуранис.

Огоҳлантиришлар:
Карлос Санчес 26 - Папастатопулос 52, Салпингидис 55   



                          МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                        

Тамом! Колумбияни ишончли ғалаба билан табриклаймиз.

90+3. Гооооолллл!!! Хамес Родригес, 3:0.


Бу орада Уругвай - Коста-Рика ўйинининг таркиблари маълум бўлди. Кутилганидек, Луис Суарес асосий таркибда эмас.

89. Колумбия майдонда бир калла устун эканлигини намоиш этмоқда.

85. Самараснинг зарбаси дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди.

81. Торосидис жарима майдони ижида йиқилди ва пенальти сўради. Самарасиз.

77. Ариас зарба берди, Карнезис ўз ўрнида.

76. Энди эса иккинчи гол муаллифи Гутиеррез заҳирага ўтди, унинг ўрнига Жексон Мартинес майдонга тушди.

74. Учрашувдаги биринчи гол муаллифи Армеро ўрнига Ариас майдонга тушди.

70. Митроглунинг кучли зарбаси ҳимоячининг оёғига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

63. Гекаснинг бош билан берган зарбасини дарвоза тўсини қайтариб юборди. Омад келмаса қийин...

Агуилар тўпни хавфли зонага ташлаб берди, Гутиеррез эса тўпга ўз вақтида оёғини қўйиб қолди.

58. Гоооооллллл!!! Гутиеррез, 2:0.

55. Салпингидис сариқ олди.

53. Колумбияликлар жаримадан фойдалана олишмади.

52. Папастатопулос огоҳлантирилди.

51. Фалкао стадионда ўйинни бевосита кузатиб бормоқда.

49. Хамес Родригеснинг зарбасини Карнезис қайтариб юборди.

47. Самарас 3 рақибни алдаб ўтиб жарима майдонига кириб борди ва йиқилди. Пенальти эмас.

Иккинчи бўлимга старт берилди.

Жамоалар иккинчи бўлимни бошлаш учун майдонга чиқиб келишди.


Ҳозирча учрашувда ягона бўлиб турган гол муаллифи - Пабло Армеро

Танаффус!

45. Супер сейв by Оспина! Коненинг кучли ва аниқ зарбасини Оспина қайтариб қолди.

39. Юнонлар бурчакдан унумли фойдалана олишмади. кўк либослилар сафида стандарт вазиятларни асосан Холебас амалга оширмоқда.

37. Хамес Родригес ҳаводан келаётган тўпни тўхтатмасдан дарвоза томон йўллади, юқорига кетди.

35. Куадрадо Бейлнинг чопишидан кўрсатмоқчи эди, аммо қаердандир иккинчи ҳимоячи пайдо бўлиб қолди. Бошқа сафар яна уриниб кўради.

33. Куадрадонинг 25 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.


Гол бўлган вазият

31. Самараснинг зарбасини Оспина ушлаб олди.

27. Холебас жаримадан тўпни узатиб берди, Торосидиснинг бош билан берган зарбасига эса аниқлик етишмади.

26. Карлос Санчес огоҳлантирилди.

24. Греция кетма-кет ҳужум ташкил этмоқда, лекин самарасиз.

20. Юнонларнинг ҳужумларига кескинлик ва кутилмаган қарорлар етишмаяпти.

17. Хамес Родригеснинг олисдан йўллаган зарбасини Карнезис ушлаб олди.


Учрашув бошланиш арафасидаги ҳолат

10. Холебаснинг жаримадан берган зарбасини жонли девор қайтарди.

9. Ўйиндаги тезкор гол грекларнинг ҳимоядан ўйнашларига имкон бермайди энди. Буёғига очиқ футбол кўрамиз азизлар.

5. Гоооооллллл!!! 1:0.
Куадрадонинг пасидан сўнг Пабло Армеро ҳисобни очди.

5. Ўйиндаги илк зарбани Янис Маниатис берди, Оспина ўз ўрнида.

3. Ҳар икки терма жамоа биттадан ҳужум ташкил этди.
Колумбия сариқ, греклар эса кўк рангли либосда майдонга тушган.

- Учрашув бошланди!

- Стадиондаги муҳит аъло даражада...
- Энди эса Греция давлат махдияси жаранг сочмоқда.
- Дастлаб Колумбия давлат мадхияси янгради.
- Ҳар икки терма жамоа ФИФА "Fair play" байроғи ва садоси остида майдонга тушиб келишди.
- Жамоалар йўлакчада туришибди.
- "С" гуруҳида деярли барча терма жамоаларнинг имкониятлари тенг, бу гуруҳда кўп нарса жамоаларнинг қандай старт олишига боғлиқ. Колумбия ЖЧда ўзининг асосий кучи, руҳи ҳамда умиди бўлган Фалкаосиз иштирок этади. Лекин, Пакерман шогирдлари орасида ортда қолган мавсумни ажойиб тарзда ўтказган Жексон Мартинез, Адриан Рамос, Карлос Бакка каби ҳужумчилар бор.
- Ҳар икки жамоа ҳам қизиқарли ва томошабоп ўйин намоиш этиб беришади деб умид қиламиз.
- Ушбу ўйинни Толибжон Қосимов шархлаб боради.
- Учрашувдан матнли трансляцияни шу ерда кузатиб боришингиз мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика