Колер: "Алаба пул сабабли "Бавария"дан кетмоқда"

Mirjalol Normatov
7 мар 2021, 13:54
"Ювентус"нинг собиқ футболчиси Юрген Колер "Бавария" ҳимоячиси Давид Алабанинг жамоадан кетаётгани ҳақида гапирди.

"Бу нафақат ўзи, балки, дунёнинг топ-клубларидан бири бўлган "Бавария" учун ҳам ортга ташланган қадам бўлади.

У ушбу қадамни пул учун ташлаётгани тушунарли ҳол. У 28 ёшда ва янги жамоасига катта маош эвазига 4 ёки 5 йиллик шартнома имзолайди.

Бунда пул асосий ўринни эгаллайди. Футболчининг фаолияти жуда қисқа бўлади, агарда у жароҳат олса қисқа ҳам анчагина камайиб кетади", - деди Колер.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal