

Томонлар мавсум якунида ҳамкорликни тўхтатишади. Миланликларни 35 ёшли футболчининг ўйин сифати қониқтирмаяпти.
Коларов "Интер"га ўтган йилнинг сентябрь ойида "Рома"дан ўтган эди. Унинг Милан клуби билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Александр жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.



