

29 ёшли испаниялик "матрасчилар" сафидаги ўйинлар сони бўйича Томас Реньонес билан тенглашиб олиб, иккинчи ўринни бўлишиб турибди.
Маълумот учун, "Атлетико"нинг ушбу кўрсаткич бўйича рекордчиси Аделардо Родригес (553) саналади.
Коке – "Атлетико" тарбияланувчиси. У асосий таркибда 2009 йили дебют қилган бўлиб, шу пайтгача 46 та гол урган ва 104 та голда ассистент вазифасини ўтаган.



