UZ

Сўнгги янгиликлар

23:15Сурат биздан, изоҳ сиздан!   3 23:10“Энфилд”даги қаторасига 6-мағлубиятдан кейин Клопп нималар деди?  3 23:00АПЛ. "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" 0:2  73 22:50Зидан “Реал”даги ўйинлар бўйича Дель Боске билан тенглашди. Улардан олдинда фақат бир мураббий бор  3 22:33Бензема Карлосни ортда қолдириб, “Реал” рекордчисига айланди  6 22:14Ла Лига. Мадриднинг икки жамоаси беллашувида "Барселона" "ютиб кетди"  167 21:50Сурат биздан, изоҳ сиздан!   20 21:31Янги мавсумга қизғин руҳда тайёрланаётган АГМК жамоасининг машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  9 21:29Остон Ўрунов жароҳатланди  7 21:17А Серия. Веронада урилган 2 гол "Милан"га 3 очко тақдим қилди  7 21:04АПЛ. "Ливерпуль" осмонидаги қора булутлар тарқамаяпти, жамоа яна мағлубиятга учради  61 20:40АПЛ. "Манчестер дербиси"ни кимлар асосий таркибда бошлайди?  26 20:26Ла Лига. Еттита гол урилган ўйинда "Сельта" ғалаба қозонди  0 20:14Olamsport: Дзюдочиларимиздан иккита медаль, Ян қилган ишига изоҳ берди ва бошқа хабарлар  0 20:12Ниҳоят, Жеррард миллий чемпионатда зафар қучди!  8

"Бавария" – клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби! Янгиликлар

"Бавария" – клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби!

"Бавария" ва "Тигрес" ўртасидаги финал матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


"Бавария" (Германия) – "Тигрес" (Мексика) 1:0  

«Education City Stadium»

Гол: Павар 61'

Бавария – Нойер, Зюле, Дэвис, Павар, Алаба, Коман (Коста, 73), Киммих, Сане (Мусиала, 73), Гнабри (Толиссо, 64), Люка Эрнандес, Левандовски (Шупо-Мотинг, 73).

Тигрес – Гузман, Рейес, Сальседо, Родригес (Киньонес, 80), Писарро, Дуэньяс, Акино, Рафаэл Кариока, Киньонес, Гонсалес, Жиньяк.

Огоҳлантиришлар: Дуэньяс (42), Родригес (69), Кариока (90). 

Учрашув ўз ниҳоясига етди. "Бавария" ЖЧ ғолибига айланди. Клуб мухлисларини самимий табриклаймиз! Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+2. "Тигрес" ҳатто "Бавария" жарима майдонига яқинлаша олмаяпти. Улардан жавоб голини кутиш қийин...

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

90. Кариока қўполлиги боис ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

89. Павар ўнг қанот орқали тўпни ичкарига оширди, Сальседо бош билан хавфни бартараф қилди.

88. Шупо-Мотинг ичкарига кириб бориб, хавфли ҳолат қайд этди. Бу гал финт "емади". Сальседо "Бавария" ҳужумчисига қаршилик кўрсатди.

85. "Бавария"дан даҳшатли ҳужум! Костанинг зарбаси Гузманни сергак торттирди.

83. Мана ҳозиргина "Тигрес"да вазият пайдо бўлди. Жиньяк чалқанча услубда зарба йўлламоқчи бўлди, бироқ тўп оёққа яхши тушмади.

81. Дарвоза устуни!  Толиссодан қойилмақом зарба!  

80. "Тигрес"да ўзгариш: Гонсалес ўрнига Киньонес ўйинни давом эттиради. 

79. Тўп яна Мусиалага етиб келди, бу гал ҳам у конкрет нимадир кўрсата олмади. 

78. Эндигина майдонга тушган Мусиала ўз дриблингини нимойиш этмоқчи бўлди. Рейес ёш вингерга имконият бермади.

77. Дэвис чап қанот орқали жарима майдонига яқинлашди. Толиссо пас беришда адашди.

76. Зарбалар бўйича статистика – 6:1.

73. "Бавария"да 3 та алмаштириш: Коман ўрнига Коста, Сане ўрнига Мусиала, Левандовски ўрнига Шупо-Мотинг майдонга тушди.

70. Киммихдан эътирофга лойиқ узатма, Толиссодан бош билан зарба! Ноаниқ.

69. Родригес Команга нисбатан қоидани бузди ва огоҳлантирилди. 

66. Киньонес олдинда анча фаол, у ҳозир "Бавария" жарима майдони яқинида стандарт ишлади.

64. "Бавария"да ўзгариш: Толиссо Гнабрини алмаштирди. 

63. Гол муаллифи хатога йўл қўйди.  Павар жарима майдони ичида Киньонесга имконият бериб қўйиб, хатони тўғрилашга эриша олди.

61. ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛ!   Павар ўзининг аниқ зарбаси орқали ҳисобни очди – 1:0!  Ҳакамлар ВАР ёрдамида Левандовскини офсайдда эмас деб топишди ва гол инобатга олинди.

58. "Тигрес" кам снли ҳужумларидан бирини уюштирди. Жиньяк қанот томон кучли узатмани амалга оширди, Мексика жамоаси ҳеч нарсага эришмади.

55. Коман ҳимоячи билан астойдил кураш олиб борди, аммо ўзи хоҳлаган нарса ўхшамади, унинг нияти дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқиб бориш эди.  

54. Коман жарима майдони яқинида финт ишлатди ва якунда ноаниқ паси орқали ҳолатга якун ясади.

51. Гнабрида яхши имконият юзага келди. Алабадан узатма, Гнабридан зарба, ҳозирча самрасиз.

50. "Бавария" чап қанот орқали ҳужум ташкил қилди. Тўп кучли тепилгани боис ҳатто супер тезликка эга Дэвис ҳам етиб боролмади.

48. Коман чап қанотда фаоллик кўрсатиб, Родригесдан оқиб кетди ва тўпни ичкарига оширди, Сане бош бален зарба йўллади!  Сал ноаниқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. 

45. Нойер тўп билан ишлашда хуморидан чиқиб олди. Дарвозабон қанотга қадар тўп билан муомала қилди. Жиньяк "подкат" ташлашга ҳам улгурди, бироқ тўпни олиб қўя олмади. кейин эса улар қучоқлашиб қўйишди. Бу вазият уларнинг ҳар иккисига завқ бағишлаган кўринади. 

43. "Тигрес" прессинг уюштирмоқда. Нойерга эса фарқи йўқ ва бу у учун айни муддао.

42. Биринчи бўлимдаёқ вақт чўзишга уриниш учун сариқ карточка кўрсатилди. Дуэньяс тўпни "аут"дан ўйинга киритишда анча вақт олгани боис огоҳлантирилди.

40. Франциялик ҳимоячи Павар Киньонеснинг қоида бузишидан кейин майдонда ётибди.

37. Жиньяк майдон марказида Дэвисни ортда қолдиришга уринди. Бош ҳакам қоида бузиш қайд этди.

36. Левандовскининг Коман томон паси муваффақият келтирмади. "Тигрес" ўз дарвозасидан тўпни ўйинга киритиб беради.

34. Санеда қойилмақом имкон юзага келди. "Бавария" тезда бурчак тўпини ўйинга киритгандан сўнг германиялик ўйинчи тўққизликни нишонга олди!  Озгина аниқлик етишмади.

32. Сальседо тўпни олиб қўйишда меҳнат қилди ва зарба берди. Тўп тўғри Нойерга бориб тушди.

32. Кариока бурчакдан узатмани амалга оширди. Нойер ва Левандовски биргаликда тўпни узоқлаштиришга эришишди.

30. Сане финт намойиш қилиб, икки рақибини алдашга уринди. Дуэньяс жиддий кураш олиб боргани боис дриблинг мева бермади.

28. "Тигрес" "Бавария" жарима майдони ичкарисида чиройли комбинация ташкил этди. Киньонес оҳиста узатмани кўрсатди, аммо Эрнандес тўпни узоқлаштирди ва Жиньякка имконият қолдирмади.

25. Кингсли Коман ажойиб дриблингдан сўнг олис масофадан рақиб дарвозасини нишонга олди, Гузман қайтарди! 

23. Дэвис ўз тезлиги эвазига Киньонесадан осонликча ўтиб кетди ва "Тигрес" жарима майдонига кириб келиб, зарба йўллади. Тўп ГУзманга қулай шаклда етиб келди.

20. Гол бекор қилинди!  Таблодаги ҳисоб –  0:0.

19. Ҳакам монитор томон югурди!  Левандовски Киммих зарба бераётган вақтида Гузманга халақит қилган ҳолда офсайдда турган экан.

18. ГОООООООООООООООООООООООООЛЛ!  Киммих тахминан 20 метрдан дарвозани ишғол этди – 1:0!

16. Нойер!  У дарвозадан анча узоққа чиқди ва Киньонесдан олдин тўпга етиб келди.

13. Дэвиснинг тезлиги тўпни эгаллаб, уни шерикларига етказиб беришга хизмат қилди. Левандвоски яна муваффақиятсизликка учради ва тўпни йўқотди.

10. Киммих кетма-кет иккита бурчак тўпини ўйинга киритиб берди. Ҳар иккиси яқин бурчак томон йўналтирилди. "Тигрес" ҳимоячилари завфни бартараф этишди.

6. Левандовски дарвоза олдида тўпни қабул қилди, Гузман ўз вақтида форварднинг хатосидан фойдаланиб қолди.

4. "Бавария" ўйиндаги дастлабки ҳужумини уюштириши мумкин: Команнинг йўли томон нотўғри пас амалга оширилди...

2. Жиньяк чап қанотда жарима тўпини ўйинга киритди. Узатма анча пастдан ва самарасиз чиқди.

1. Биринчи ҳужум хавфли кўриниш олди! Жиньяк бош билан зарба йўллади, бироқ тўп рақибга тегди. Нойер вазиятга аралашишига хожат қолмади. 

1. Финал баҳсига старт берилди! 

Чигил ёзди машғулотлар

Бош соврин ўз эгасини кутмоқда

- Учрашув Тошкент вақти билан 23:00 да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун Қатарнинг Доҳа шаҳрида Германиянинг "Бавария" клуби Мексиканинг "Тигрес" клуби билан жангга киришади. Ушбу ўйинни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.  

Рейтинг: +13   

Фикрлар

+3   
12 фев 00:18:42
German
Бизани каналлар хам хаммаси кут булиб ётибди
+2   
12 фев 00:49:38
TimaX
"Спортимиз маликалари" бўвотти +18. Бизага футбол нме керак, ундан кўра стриптиз томоша қиламиз Спорт ТВда!
+2   
12 фев 00:46:17
ReaL MaDriD GaLaKtiKoS Fc NefTcHi.
Champ.asia Rahmad Sizllarga xech bulmasa warxni uqidik Spirt Tv ga insof bersin.
+1   
12 фев 06:19:12
FC BARSELONA
Hamma Bavariya sodiq muhlislarini tabrikliman
+1   
12 фев 00:59:08
Farruxbayern
Bavariya muxlislari xammangizni jch kubogi blan tabrikleman 6-kubok muborak
+1   
12 фев 00:55:45
Dostonbek Bavariya
Fanatdoshlar tabrik
+1   
12 фев 00:53:54
Aббосбек Парпиев
Jahonning eng kuchli klubi xozirda bu Bavariya
+1   
11 фев 23:09:53
UMID AXMADJONOV-SO"KMELA
Nimaga bizi kanallar shu o'yindi livedan olib bermedi?
+1   
11 фев 23:04:41
ReaL MaDriD GaLaKtiKoS Fc NefTcHi.
Sport Tv xech bulmasa shu uyini obersa bulardi.
   
12 фев 07:42:08
Messi leo qirol
Realni oyini bolganda aniq olib berardi
   
12 фев 07:41:04
Messi leo qirol
Realni oyini bolganda aniq olib berardi
   
12 фев 07:40:48
Messi leo qirol
Realni oyini bolganda aniq olib berardi
   
12 фев 06:22:53
Nozim 7 Ribery 7
Ha bu Bavariya ha bu nemischa hisob kitob. Bavariya uchun Dahshatli yakun. Bu tomonda Nohaqlik qurboni H.D.Flik har 11 o'yinda bitta kerakli kubok yutmoqda jami 6ta buni qarangki Flik boshliq Bavariyaning mag'lubiati kuboklari sonidan kam 5ta. Nohaq eng zor murabbiy bolgan Klopp esa APLda tarsakilar yemoqda. Hullas Bavariya aynan hozorda Dunyo Futboli Qiroli. Ha bu ayni haqiqat na Real na Barsa emas aynan Bavariya. MiaSanMia FC Bayern....
   
12 фев 05:25:36
Germaniya-Milan1010
Sport tv da futbol korib noma qilasizlar striptiz yaxshiyu shumi rivojlanish iltimos tv chiqvolib rivojlanish haqida karillamanglar
   
12 фев 01:50:46
Farruxbayern
RinaTSheyX (Bavaria_2009) фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Raxmat uzizdyam
Xamma bavariya fanatlarini galaba blan tabrikleman
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика