UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Вальверде: “15 кун илгари требл ҳақида ўйлаётгандик. Аммо...”  1 07:45Мюллер: “Бавария” ирода кучини намойиш этди”  4 07:30U-20 Аргентина - Жанубий Африка 5:2  0 07:25U-20 Франция - Саудия Арабистони 2:0  0 07:20U-20 Панама - Мали 1:1  0 07:15U-20 Португалия - Жанубий Корея 1:0  0 04:45"Барселона" - "Валенсия" 1:2  11 04:40"Болонья" - "Наполи" 3:2  0 04:35"Лейпциг" - "Бавария" 0:3  0 03:43Olamsport: Россиялик хоккейчилар ЖЧ ярим финалида ўйнашди, ногиронлар аравачасидаги Серена ва бошқа хабарлар  0 03:30Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 02:06Испания Кубоги: "Валенсия" 100 йиллик юбилейида "Барселона"ни финалда доғда қолдириб совринга эга чиқди  80 01:12"RRR"нинг "Бавария"даги сўнгги расмий баҳсида мюнхенликлар финалда ғалаба қозонишди ёхуд афсоналар совринлар билан кузатилмоқда  14 23:51«Арсенал» Озарбайжонга 24 футболчи билан етиб борди  13 23:27Рамос "Реал"дан кетмоқчи, унинг ўрнига "Челси" ҳимоячиси келиши мумкин  15

"Клубдан кўра кўпроқ". "Барселона" шиорининг тарихи Янгиликлар

"Клубдан кўра кўпроқ". "Барселона" шиорининг тарихи

Теглар :  Барселона
1930 йилда Испания ҳукумати Каталониянинг мустақил бўлиш ҳаракатини йўққа чиқарди.

Шундан сўнг Испанияда фуқаролар уруши, ҳарбий тўнтариш ва Франсиско Франко режими ғалабаси содир бўлди.

Уруш пайтида раҳбарлардан бири бўлган Примо де Ривера "Барселона"нинг уй стадионини ёпиб қўйди ва у ерда ҳарбий лагер ташкиллаштирди.

Барселона кўчаларида ўқлар учган пайтда, жамоа Мексика ва АҚШда турне ўтказаётган эди. У ерда футболчилар клуб президенти Хосе Суньолнинг ўлими ҳақида эшитишди ва қайтмасликка қарор қилишди.

1938 йилнинг 16 мартида ҳаводан ташланган бомба клуб офисини сочиб ташлади, 1940 йилнинг мартида эса Франко "Futbol Club Barcelona" номини "Club de Futbol Barcelona"га ўзгартирди ва клуб логотипига ўзгартириш киритди.

Клубдагилар аввал ҳам мустақилликни хоҳлашган, аммо Франко раҳбар бўлганидан сўнг бу истак янада кучайди.

60 йиллар охирида Франко режими сустлашди ва 1968 йилнинг 17 январида "Барселона" президенти Нарцис де Каррерас ўзининг инаугурациясида "Клубдан кўра кўпроқ" шиорини айтди.


Нарцис де Каррерас

Де Каррерасни Франко режими душмани деб бўлмасди. Бироқ "Барселона" мухлислари ушбу жумлага ўзлари истагандек маъно беришди: "Барселона" бу шунчаки клуб эмас, бу Каталония халқининг мустақилликка интилишидир.


Ҳар ой шиорнинг машҳурлиги ошиб борарди, Каррерас эса худди шундай тезлик билан ўз позицияларидан айрила бошлади. Натижада, у 2 йил ҳам вазифасида қололмади ва 1969 йилнинг декабрида истъефосини эълон қилди.

"Барселона" сайтидаги тушунтиришдан асосий жумлалар

  • Шиор - клубнинг Каталония халқига нисбатан бўлган мажбурияти.
  • "Барселона" Каталония билан боғланган, клуб Каталония қизиқишларини бутун дунёда тақдим этади.
  • Глобализация даврида "Барселона" ижтимоий жавобгарликни кенгайтирган. "Барселона" - фақат Каталонияда "Клубдан кўра кўпроқ" эмас, балки бутун дунёда шундай. Гап UNICEF билан ўтказиладиган хайрия программалари ҳақида кетмоқда.

17 январь куни "Барселона"нинг шиори "Mes que un club" (клубдан кўра кўпроқ) 50 ёшга тўлди.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг