Клопп: "Зўр ярим ҳимоячилар келди. Бундан хурсандман"

Mirjalol Normatov
14 июл 2023, 21:52
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоага янги келган ярим ҳимоячилар ҳақида гапирди.

"Қизиллар" янги мавсум арафасида ярим ҳимоя чизиғини Доминик Собослаи ҳамда Алексис Маккалистер билан кучайтирди.

"Жуда хурсандман! Икки зўр футболчилар. Алексис Маккалистерга ҳозирданоқ лақаб ўйлаб қўйдим - Гари! Мухлислар уларни яхши кутиб олишди. Доминик ҳамда Алексиснинг ўйинлари менга ёқади, зўр трансферлар бўлди. Бундан хурсандман. Энди улар бу ерда ва машғулотларда барчамизни лол қолдиришади", - деди Клопп.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/LFC