Клопп: “ван Дейкнинг ҳақиқий маҳоратини кейинг мавсумда кўрасиз”

3 фев 2018, 00:39
“Ливерпул” бош мураббийи Юрген Клоппнинг айтишича, жамоанинг янги хариди Виржил ван Дейкдан бу мавсумда кўп нарсани талаб қилиш нотўғри.

Голландиялик футболчи январь ойи бошида “Саутгемптон”дан “Ливерпул”га 75 миллион фунт-стерлингга кўчиб ўтганди.

“Мен ван Дейкдан мамнунман. Унинг ўйинида ҳозир кўтарилиш ва пасайиш бўлиб туради. Ўйлашимча, унинг ҳақиқий кучини ёздан кейин кўрамиз. У бизнинг ўйин услубимизга кўникиши, биз унга имкон беришимиз лозим”, дея Клоппнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sports Mole.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: SportsMole