Клопп шогирдини мавсум сўнгига қадар "Ливерпуль"да олиб қолади

11 янв 2019, 19:55
"Ливерпуль" ҳужумчиси Дивок Ориги мерсисайдликларни тарк этмайди.

Жамоа бош мураббийи Юрген Клопп 23 ёшли белгияликни камида мавсум сўнгига қадар "Ливерпуль"да олиб қолишни кўзламоқда. Оригига АПЛ ва бир қанча ҳориж жамоаларидан қизиқиш бўлаётганди. "Ливерпуль" ҳужумчини 20 миллион фунтга баҳолади ва унга келган бир қанча таклифларни кўриб чиқди.

Аммо, Клопп якинда яна бир шогирди Доминике Соланкенинг "Борнмут"га ўтиб кетганлиги туфайли, Дивок Оригини қўйиб юбормоқчи эмас. Футболчи ҳам қизиллар сафида қолишга рози бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Liverpool Echo