Клопп: "Наполи"га қарши баҳс финалдек бўлади"

Aslanov Jasurbek
29 ноя 2018, 10:47
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ПСЖга қарши бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси учрашуви натижаси (1:2) ҳақида фикр билдирди.

"Баҳс кутганимдек тезкор ўйин билан бошланди. ПСЖ тўп учун курашда ғолиб чиқиб, икки марта гол урди ва бу жуда ёқимсиз. Кейин биз ўйинни назорат қилдик.

Рақиб иккинчи бўлимда марказдаги "тирқишлар"ни ёпа олди. Уч-тўрт вазиятда яхшироқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди.

Энди "Наполи"ни мағлуб этишга мажбурмиз. Агар буни уддаласак плей-оффга йўл оламиз. 11 декабрь "Энфилд"да финалга тенг баҳс бўлади" - дейди Клопп.

C гуруҳидаги турнир жадвали

1. "Наполи" - 9 очко

2. ПСЖ - 8

3. "Ливерпуль" - 6

4. "Црвена Звезда" - 4

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA