

"Моуриньо шу йўл билан тафаккур ўйинларини ўйнаяптими? Ҳа, бироз, аммо ҳаммаси жойида. Эшитдим, Жозе мени кулгили деб ҳисоблар экан. Мақсадларимдан бири - уни кулишга мажбур қилиш. Бу ҳар доим ҳам амалга ошмайди ва бу содир бўлса ҳаммаси "Ливерпуль" туфайли.
Ўтган мавсум баъзи нарсалар ҳақида гапирган эдим. Айнан нима эканлигини эслай олмадим, аммо бу Поль Погбанинг "Манчестер Юнайтед"га трансфери ҳақида эди. Мен ҳеч қачон "қизил иблислар" ҳақида гап бошламайман. Аммо агар мендан улар ҳақида сўрашса, одоб билан жавоб бераман.
Моуриньо гаплари туфайли менда муаммо пайдо бўлмайди. У хоҳлаганини гапириши мумкин" - дейди Клопп.
Моуриньо - Клоппга: "Пулинг кўп бўлса, банкка қўймасдан, тўғри ишлатишни ўрган"



