UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28"Тоттенхэм" бош мураббийлик учун Гаттузонинг вариантидан қайтди  1 16:11Евро-студия. Бельгияни қийнаб қўйган Дания, Украина ва Нидерландиянинг ғалабаси ва бугунги ўйинлар  0 16:09Мисрдаги мусобақага тайёргарлик қандай кетяпти? Мақсадлар қандай? - Дмитрий Ким билан интервью  0 16:04Карикатура: "Реал"нинг ҳақиқий афсонаси  2 15:40"Ливерпуль" Ўзбекистон терма жамоасига гол урган ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  15 15:35Марсело Бьелса лойиҳаси ёхуд Англия термасининг янги юлдузи Кэлвин Филлипс ҳақида  0 15:18Бускетс коронавирусдан тузалди  2 14:59Olamsport: Тайсон Фьюри ММАда жанг қиладими?, Рафаэль Надаль кутилмаганда "Уимблдон" ва Токио Олимпиадасидан воз кечди  0 14:54Эрен Дердийокнинг битта голи неча пул туради? Унинг "Пахтакор"даги бир куничи?  66 14:50"Евро-2020 кундалиги". Дания — Белгия ҳамда "C" гуруҳининг 2-тур ўйинлари ҳақида   0 14:43"Сельта" бош мураббий Коудет билан шартномани узайтирди  0 14:20Эриксен юрагидан муваффақиятли операция қилинди  2 13:59Шомуродов ва Дердийок бир хил маош олади  49 13:36БУМ! "Пахтакор" футболчи ва мураббийларнинг қанча маош олишини эълон қилди - Дердийок 1,3 миллион евро, Черан 325 минг, Кримец 4 миллиард 240 миллион сўм...  218 13:26Зидан Рамоснинг "Реал"дан кетганига муносабат билдирди  5

Клопп “Эвертон”га учралган мағлубиятга изоҳ берди Янгиликлар

Клопп “Эвертон”га учралган мағлубиятга изоҳ берди

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп жамоасининг АПЛ 25-турида “Эвертон”га (0:2) учраган мағлубияти ҳақида гапирди.

“Бундан натижани қабул қилиш қийин. Биз жуда тез, умуман керак бўлмаган ҳолатда гол қабул қилиб олдик. Ўша вазиятда яхшироқ ҳимояланишимиз керак эди. Шундан кейин биз ҳисобни тенглаштириш учун анча меҳнат қилдик, кўплаб вазиятларни ярата олдик. Аммо уларни голга айлантиришда оқсадик. Биринчи бўлимда битта хато қилдик, рақиб ундан фойдаланди. Ижобий жиҳатларимиз ҳақида гапирмоқчи эмасма, чунки ютқаздик. Биз вазиятлардан самарали фойдаланишни оширишимиз керак, шунда ғалабага эриша оламиз.

Ютқаздик, камига Хендерсонни йўқотдик, аммо йигитлар вазиятни ҳис қилиб туришибди.

Пеналти бормиди? Агар ҳозир бу ҳақда гапирадиган бўлсам, бу ҳақда ОАВ да жар солинади. ВАзият ортда қолди, ҳакам қарор қабул қилиб бўлди. Агар VAR ҳакамни монитор олдига чорласа, вазият баҳсли бўлгани аниқ. Муҳими ҳакам ўз қарорига ишонч ҳосил қилиши учун кўп вақт талаб этилмади. Бунга бошқа изоҳ беролмайман.

Ҳакам вазиятни яққол кўрганига ишончим комил эмас. Унинг ўзидан сўраб аниқлик киритишинглар мумкин. Пеналти белгиланмаган тақдирда ҳам биз 0:1 ҳисобида ортда қолаётгандик...”, деди Клопп.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика