UZ

Сўнгги янгиликлар

20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  1 19:44Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  22 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  386 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  5 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  34 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11

Клопп дўстини қўллаб-қувватлаш учун Паралимпия Ўйинларига борди Янгиликлар

Клопп дўстини қўллаб-қувватлаш учун Паралимпия Ўйинларига борди

"Ливерпул"нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп Париждаги Паралимпиадага ташриф буюрди.

У парабадминтон мусобақаларида қатнашган дўсти Войтек Чижга мухлислик қилди. 

Улар 20 йилдан ортиқ дўст бўлиб келишган. Чиж профессионал футболчи бўлган ва Кёльннинг "Фортуна" жамоасида ўйнаган, аммо у жиддий жароҳат олган ва охир-оқибат оёғи ампутация қилинган.

Кейинчалик Войтек параспортга кириб келган. У узунликка сакрашда Германия шарафини ҳимоя қилган. Паралимпия Ўйинларида унинг еттита медали бор, шундан тўрттаси олтин. Сўнгги йилларда у Янги Зеландияда яшаб, у ерда янги спорт тури – парабадминтонни кашф этди. У ушбу спорт тури билан атиги уч йил олдин шуғуллана бошлаган бўлса-да, Паралимпия Ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган.



Афсуски, Войтек Париждаги биринчи иштирокида Клопп қаршисида олтин медалга даъвогар британиялик Дэн Беттелга имкониятни бой берди. "Daily Mail" хабарига кўра, 44 ёшли паралимпиячи британияликни мағлуб этиш учун яна 2-3 йил вақт талаб қилинишини айтган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика