Клопп: "Бу "Реал" ўтган йилгидан кучлироқ"

Narzulla Saydullayev
31 мар 2014
"Боруссия" устози Юрген Клопп ҳозирги "Реал"ни ўтган йил ЕЧЛ ярим финалида мағлуб этган Жозе Моуриньо бошчилигидаги "Реал" билан таққослади.
"Бу "Реал" ўтган йилгидан кучлироқ. Анчелотти жамоаси ҳужумда жуда хавфли ва ҳимояда яхши ўйнайди. Бироқ "Боруссия" ҳамон кучли клубларни мағлуб эта олади. Биз кучсизланганимиз йўқ", - дейди Клопп.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: soccer.ru