Клопп: "Бентеке кўзойнагимни синдиргани учун уни сотиб юборганман"
Aslanov Jasurbek
29 дек 2016, 15:24
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Кристиан Бентеке нега "Кристал Пэлас"га сотиб юборилгани ҳақидаги саволга ҳазиломуз жавоб қайтарди.
"Норвич"га қарши баҳсда кўзойнагим синган эди. Суратларда у мени қўлимда, аммо Бентеке уни синдирган. Шу сабабли кўзойнагимни синдирманг, акс ҳолда сизни сотиб юборишга тўғри келади" - дейди Клопп.