Клаудио Маркизио:"Рома" бундай ғалабали серияни қачонгача давом эттиришини кўрамиз"

Tolibjon Qosimov
9 окт 2013, 11:55
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Клаудио Маркизио Италия А сериясининг дастлабки 7та турида 7та ғалабага эришган "Рома" ҳақида гапириб берди.
"Мен узун мавсум давомида "Наполи"дан эмас "Рома"дан қўрқаяпман. Уларни таркиби анча кучли, Гарсия келгач анча кучайишди, мураббийни қўли сезилмоқда.

Бундан ташқари "Рома" еврокубокларда иштирок этишмаяпти ва охирги икки мавсумдаги омадсизлик учун айбларини ювишмоқчи. Улар биздан кўра ғалабага чанқоқлар.

Кўрамиз "Рома" ғалабали серияни қачонгача давом эттира олар экан", — дейди Маркизио.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru