Клаудио Маркизио: "Кўз ёшларимни тутиб тура олмадим"
Tolibjon Qosimov
22 май 2017, 11:59
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Клаудио Маркизио чемпионатдаги ғалабадан кейин фикрини билдириб ўтди.
"Кўз ёшларимни тутиб тура олмадим. Ўтган мавсум мен қатнашмаганман. Бу чемпионлик ҳисоб бўйича олтинчиси. Ҳар бир янги чемпионлик муҳим рол ўйнайди. Биз ҳудди биринчи сафардаги каби байрам қилдик", - деди Маркизио.