

“Бу сафар ҳаммаси бошқача бўлади. 2015 йилги финалда битта учрашувда ғолиб номи аниқланганди. Бу сафар бизни икки раундлик қарама-қаршилик кутиб турибди.
Биз учрашувдан олдин мазкур қарама-қаршиликдаги ҳар бир ҳолатни таҳлил қиламиз. Албатта биз нисбатан осонроқ рақиб билан куч синашишни мўлжаллагандик. Аммо ушбу босқичда осон рақиб йўқлигини барча яхши билади. ЧОрак финалдаги ҳар бир клуб жамоа сифатида яхши шаклланган.
“Барселона” нимчорак финалда ҳайратланарли натижани қайд этиб, чорак финалга йўл олди. Биз улар билан ярим финал йўлланмаси учун жиддий кураш олиб бормоқчимиз”, дейди Маркизио.


