UZ

Сўнгги янгиликлар

18:33Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна": Собиржонов ва Иванович бошланғич таркибда, Сенага, Койич ва Жалолиддинов захирада  0 18:20"Тоттенхэм" топ-клуб дарвозабонини олиб келмоқчи  1 17:54"Ювентус" таркибини "Манчестер Сити" юлдузи билан кучайтирмоқчи  0 17:27Роналду Европага қайтиши мумкин  8 16:58Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"га йўл олмоқда  8 16:36Почеттино "Реал"да? АҚШ терма жамоаси мураббийи миш-мишларга жавоб берди  2 16:08ОКМК – "Сўғдиёна" учрашувини томоша қилиш учун 5 та сабаб  3 15:46"Барселона" Лига 1'даги иқтидорга кўз тикди  0 15:19Моуринью Винисиус билан либос алмашган "Бенфика" ҳимоячисини таркибдан четлатди  2 14:50"Локомотив" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:33"Сўғдиёна" либослар бўйича талабни бузгани учун жаримага тортилади  4 14:18"Янги Родриго туғилди". "Реал" ҳужумчиси операциядан кейин мухлисларга мурожаат қилди  0 13:50"Барселона" собиқ футболчиси "Реал"ни бошқариши мумкин  7 13:23ФИФА президенти ЖЧ-2026 фаворитини айтди  7 12:56Бундестимда Клопп даври бошланадими?  1

Киммих кимга ўхшашни хоҳлашини айтди Янгиликлар

Киммих кимга ўхшашни хоҳлашини айтди

“Бавария” ва Германия ТЖ ярим ҳимоячиси Йосуа Киммих қайси жамоадошлари билан яхши чиқишиши ва ўз кумири кимлиги ҳақида гапирди.

“Жамоадаги энг яқин дўстим – Серж Гнабри. Бир-биримизга бўлган ишончимиз кучли. Биз Давид Алаба, Леон Горецка ва Эрик Шупо-Мотинг билан яқин суҳбатлашамиз. Умумий олганда ҳозирда жамоамизда барчаси кўнгилдагидек. Жуда ажойиб гуруҳимиз бор.

Ким билан бирга ўйнашни хоҳлардим? Криштиану Роналду ва Лионель Месси билан. Улар эътиборимни тортган. Қандай қилиб улар 15 йилдан ортиқ давр давомида бундай юқори даражани сақлаб туришгани ақлга сиғмайди. Уларнинг ҳар кунги машғулотларини кўришни истардим.

Ярим ҳимоя марказидаги кумирим? “Барселона”дан Хави доимо менга ўрнак бўлиб келган. У ҳеч қачон буюк бўлмаган, аммо ақл билан ўйнаган, майдон марказини бошқарган, доимо жамоадошлари учун қулай вазиятлар яратишга ҳаракат қилган. Бу эса менда катта таасурот қолдирган, унга ўхшашга ҳаракат қилганман ва ҳозир ҳам шундай. 2019 йил Доҳадаги ўқув-машғулот йиғинида у билан кўришгандим, бу ҳақиқатан ажойиб лаҳза эди”, дейди Киммих.


Матлуба Мустаева тайёрлади

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика