Кими Мерк: "Ўйлашимча, бизга футболчи етишмади"

Sherzod Nurmatov
21 мар 2025, 15:31
Қирғиз Республикаси терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кими Мерк ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидан ўрин олган Ўзбекистонга қарши ўйиндан сўнг (1:0) фикрлари билан ўртоқлашди.

"Қийин ўйин. Боз устига, ўйиннинг бошида қизил карточка олдик. Биз ўйинни деярли битта ҳолатда ўтказдик. Кўп ҳимояландик. Ҳаёт давом этади. 

Ўйлайманки, бизга ўйинчи етишмади. Қизил карточкадан сўнг бир киши кам бўлиб қолдик. Энди ўйинни кўриб чиқишимиз керак. Нима нотўғри бўлганини кўрган ҳолда кейинги баҳсга ҳозирлик кўрамиз", – дейди Мерк.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia