UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  1 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  2 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  13 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  10 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  33 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  25

“Кимгадир ёқар лола, ким атиргул шайдоси...” Янгиликлар

“Кимгадир ёқар лола, ким атиргул шайдоси...”

Теглар :  Топ клублар
Миллионлар ўйни бўлмиш футболга “касал” бўлганлар юртимизда ҳам етарлича топилади.

“Кимгадир ёқар лола, ким атиргул шайдоси...” деганларидек, кимга мухлислик қилишни ҳамма ўзи танлайди. Лекин жамоа мухлислари “Арсенал” ёки “Милан”ни топ-клуб дейишганда баъзиларнинг “энсаси қотади”. Хўш, топ-клуб ўзи қандай бўлиши керак? Қайси жамоаларни топ даражада дея оламиз?

Топ-клуб ўзи нима биласизми?
Бундай маъсулиятли вазифага киришар эканмиз, номзодларни санаб ўтишдан аввал, майда деталларга эътибор бериб ўтсак тўғри бўларди.

Чиндан ҳам “Арсенал” неча йиллардан бери АПЛ чемпиони бўла олмаяпти, аммо жамоа ҳамон топ бўлмаслиги мумкин, аммо ўша атрофда “юради”. Энди 2016 йил АПЛ чемпиони бўлган “Лестер”ни ёдга олинг. Муваффақиятли мавсумга қарамасдан, жамоани топ-клуб дейишга “тил бормайди”. Ҳа, ўша йили жамоа ажойиб ўйин кўрсатганди, зўр ўйнаганди, аммо ундан ортиғи эмас. “Канонир”лар эса, ўша “Интер” ёки шунга ўхшаш жамоа каби, узоқ йиллардан буён мухлислар диққат марказида бўлади. Уларда асос бор, “фундамент” бор. Бу жамоаларни бутун дунёда билишади, ҳурмат қилишади, айтишади-ку “авторитети” бор. Шу ўринда клубнинг, моддий имкониятлари, инфраструктураси, машҳур ўйинчиларини ҳам ёддан чиқармаслик керак. Бу жиҳатлар ҳам замонавий футболда жуда муҳим. “Фундамент”сиз топ-клуб бўлишнинг иложи йўқ. Аммо шу нарсаларга эга бўлиб туриб ҳам топ даражага чиқа олмасликни инкор этмаймиз. Бунга жаҳон футболида мисоллар етарли. Сабаби, жамоа чемпионлик, юқори ўринларга мунтазам даъвогарлар қаторида бўлиши зарур. Чемпионлар Лигасида иштирок этиш, иштирок этганда ҳам ҳар сафар узоқроққа етиб бориши керак. Бу эса номзодлар рўйхатини кескин қисқартиради.

Шу тариқа, ҳозирда жамоаларни ўзига хос уч гуруҳга бўлишимиз мумкин: шубҳасиз грандлар, топ бўлишга номзодлар ва баҳо бериш мушкул бўлган учинчи гуруҳ вакиллари. Ўша вазияти бироз тушунарсиз бўлган гуруҳ вакиллари сўнгги мавсумлардаги омадсиз иштироклари билан, менежмент ва клуб имиджи борасида олиб борилган ишлар сабабли ўзларини пастроқда кўрмоқдалар. Албатта, бир-икки хато, ёки омадсизлик туфайли жамоани энди у топ эмас деб бўлмайди. Бу омадсизликлар одатга айланиб қолган тақдирда жамоанинг эгаллаб турган ўрни ўзгаради. Бу футбол! Унда кутилмаган воқеалар рўй бериши ҳеч гап эмас.

ШУБҲАСИЗ ТОП-КЛУБЛАР
“Реал”. Ҳа, охирги вақтларда жамоани омад тарк этгандек. Аммо хаттоки “қаймоқранглилар”нинг ашаддий рақиби “Барселона” клуби мухлислари ҳам “Реал Мадрид” топ жамоа эканлигини инкор этишмаса керак. Чемпионлар Лигасининг охирги икки мавсуми ғолиби Испаниянинг амалдаги чемпиони узоқ йиллар аввал топ даражага чиқиб улгурган ва у ерда мустаҳкам жойлашиб олган. Янги аср бошларида мадридликлар омадсиз даврни бошдан кечиришди. Жамоа Чемпионлар Лигаси плей-оффининг дастлабки босқичларидан (аксариятида “Лион” жамоасига имкониятни бой бериб) мусобақани тарк этаверишди. Аммо жамоа омадсизликларни ортда қолдира олди. 2010 йилдан бошлаб “Мадрид” мунтазам равишда ўзи иштирок этадиган мусобақаларда чемпионлик учун курашмоқда.  

“Барселона”. Ички чемпионатда сўнгги йилларни (6-7 мавсум) инобатга олсак, “Реал”дан ҳам омадли иштирок этаётган “Барса”, Чемпионлар Лигасида ҳам “Реал”дан аввалги ғолиб айнан каталонияликлар бўлади. Жамоа таркибиди замонамизнинг икки энг яхши футболчисидан бири ҳаракат қилишини ҳам унутманг. “Барса” – шубҳасиз гранд.


“Бавария”. XXI асрнинг иккинчи ўн йиллигида вужудга келган ўзига хос “учлик”нинг сўнгги вакили (Испаниянинг икки жамоасидан сўнг) айнан “Бавария”дир. Мюнхенликлар фақатгина аввалги мавсум ЕЧЛда кучли тўртликка кира олишмади. Шунчаки, улар чорак финалдаёқ “Реал”га тўғри келиб қолишди. Бунгача эса “Бавария” одатга айланиб айланган ритмда ортиқча қийинчиликларсиз ярим финалгача етиб бораётганди. 2013 йилда немислар бир йўла мусобақада зафар қучишга ҳам муваффақ бўлишганди. Ички чемпионатда эса қачон “Бавария”га чинакамига муносиб (охиригача, чинакамига чемпионлик учун курашадиган) рақиб чиқаркин деб кутилади. “Боруссия” клуби ва жамоа мухлисларини ҳурмат қилган ҳолда, дортмундликлар ҳам узоқ масофада қарайдиган бўлсак, “Бавария”га рақиблик қила олмаётганини кўрамиз.

“Ювентус”. Чамамда, юқорида айтган “кучли учлик”ни квартетга айлантириш вақти келди. “Ювентус” номзодгина эмас, бугуннинг ўзида топ-клуб дейишга лойиқ жамоа. Чунки биринчидан, А Сериядаги гегемонлик; иккинчидан, Чемпионлар Лигасининг сўнгги уч мавсумида икки финал. Кўриб турганингиздек, “Ювентус” барча мусобақаларда ғолиблик учун даъвогарлар қаторида албатта бўлади. Фақат қоғозда эмас, амалда ҳам.


Номзодлар
Бу жамоаларни ўзига хос турнир жадвалига жойлаштирадиган бўлсак, “Реал”, “Барса”, “Бавария” ва “Ювентус” – бу “Чемпионлар Лигаси зонаси”, қолганлар кейинги ўринлар учун курашмоқда. Кимдир юқоридаги “тўртликка” яқинлашса, кимдир пастга қараб кетмоқда. Улар бир категория вакиллари, аммо турли хил.

“Манчестер Сити”. “Шаҳарликлар” энг кучлилар орасида бўлиш учун барса ишни қилишмоқда. Таркибда юлдузлар, юлдузларни алмаштириши тўхтамаяпти. Захирада ҳам унча-мунча жамоада етакчи бўла оладиган йигитлар ўтирганини ҳам эътироф этиш лозим. Пул билан умуман муаммо йўқ. Араб шайхлари Пеп ва клуб ходимлари оғзидан чиққан пулни муҳайё қилмоқда. Лекин бир муаммо бор – жамоада совринлар ҳали унчалик кўп эмас. Хоп, АПЛ қолган чемпионатлар – Ла Лига, А Серияси ва Бундеслигадан муросасизроқ, Англияда ғолиб чиқиш қийинроқ дейлик. Аммо топ бўламан деган клуб, мунтазам “кучли учлик”ка кириши керак. “Сити” бу ишни уддалай олмоқда, бу йил эса чемпионлик улардан қочиб ҳам қутула олмайдиганга ўхшаб қолди. Рақиблар бир-бирини “гўшини еб ётганда”, Пеп ротацияни канда қилмай ҳам, уч очколарни тахламоқда. Аммо энди халқаро аренада ҳам муваффақиятлар зарур. Бироқ “Сити” ҳар мавсум нимадир бўлиб, ЕЧЛда сўнгги босқичларга ета олмай қолмоқда. Бу йил жамоа чиндан кучли ўйин намойиш қилаётгани, плей-офф дастлабки босқичида нисбатан кучсиз рақиб тушганини инобатга олиб, балки бу йил Чемпионлар Лигасида ҳам ишлар юришиб қолар деб, кузатишда давом этамиз.  

ПСЖ. Париж - севги шаҳри дейишади. Ана ўша шаҳарликлар Францияда шубҳасиз фаворит ва чемпионлик учун асосий номзод ҳисобланишади. Сўнгги йилларда кўпинча айнан улар якунда чемпион бўлиб ҳам чиқмоқда. Аммо ўтган йили Чемпионлар Лигасидаги курашга берилиб кетган ПСЖ ички чемпионатда “Монако”га имкониятни бой бериб қўйди.
Чемпионлар Лигасидаги аламли, тарихий мағлубиятни эса футбол дунёси ҳали узоқ йиллар эслаб юриши аниқ. Ҳозирда Парижни олға бошлаётган Неймар ўтган йил, “Барса”нинг ўша ақлбовар қилмас ғалабасида бош ролларнинг бирини ижро этиб бергани ҳеч кимга сир эмас. Шунингдек, чемпионатда пойтахтликларни “додини” берган Мбаппе ҳам энди ПСЖ шарафини ҳимоя қиляпти. “Сити” каби Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар ПСЖни чинакамига топ-клублар қаторига қўшишимизга сабаб бўла олади. Аммо ҳозирча бироз вақтлидек.

“Манчестер Юнайтед”. Жамоа мухлислари хафа бўлишмасину, Сер Алекс кетгандан кейин “қизил иблислар”нинг “кетмони” учмай қолди. Тўғрида, иблисда кетмон нима қилсин дерсиз, аммо... Сўнгги мавсумлар МЮ ҳар қанча ҳаракат қилмасин, арзигулик натижалар, аниқроғи совринлар жамоа музейидан жой олишни истамаётгандек. Ҳа, Моур бир неча йил олдин, назарига илмаган Европа Лигаси бош соврини қўлга киритилгани ёдимизда. Аммо собиқ УЕФА кубоги билан қитъанинг грандлари қаторидан жой олишмайди. Эслаб ўтганимиз, Алекс Фергюсон таҳминан 10 йил давомида жамоани шубҳасиз грандлар қаторида олиб юра олди. Ҳозир ўша мақомни қайтариш керак. Ким билади дейсиз, балки Европа Лигасидаги ғалаба, клуб тарихидаги яна бир омадли даврнинг бошланғич нуқтаси бўлиб хизмат қилар.

“Челси”. Инглизлар орасидагилардан Европада зафар қучган сўнгги жамоа бу айнан Лондоннинг “Челси”сидир. Аммо бу воқеа амалга ошганига ҳам олти йил бўлибди. Ўтган вақт давомида “Челси” икки бор АПЛда чемпион бўлди, бироқ уларнинг орасида ўта омадсиз мавсум ва 10-ўрин бўлганини ҳам ёддан чиқарманг. Ҳа, бу лондонликларни номзодлар қаторидан чиқариб юбормайди, аммо ҳозирча “топ”лар сафига ҳам қўшиб бўлмайди.

“Атлетико”. Мадридликлар охирги йилларда чинакамига кучайдилар. Орада хаттоки “Ювентус”нинг ўрнида бўлишга улгуришди. Улар ҳам туринликларга ўхшаб, икки бор Чемпионлар Лигаси финалида мағлуб бўлишди. Ички чемпионатда бир мавсумга бўлса ҳам, “Реал” ва “Барса”ни ортда қолдириб, чемпион бўлишга муваффақ бўлди. Клубни юқорироқда кўришимиз ҳеч гап эмасди, аммо ҳозир жамоа кичик инқироздан чиқиб кетиш ҳаракатида. Чемпионлар Лигасида “Корабоғ” билан икки дурранг ва ЕЧЛда гуруҳ босқичидаёқ мусобақа билан хайрлашиш “Атлетико”га ярашмаслиги аниқ.

“Тоттенхэм”. “Шпорлар” ўзларининг ҳозирда тутган ўринларидан мамнун бўлишса арзийди. Сабаби бир неча йил олдин ҳам клубни қайси гуруҳга қўшишни билиб бўлмасди. Таркибда ўзини кўрсатиб, юлдузга айланаётган ўйинчилар катта пул эвазига жамоани тарк этарди ва янги цикл бошланарди. Ҳозир жамоа АПЛда камида топ-6га киради. Таркибда нафақат ажойиб футболчилар бор, у ерда тарихдаги энг яхши тўпурар ҳаракат қилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.  “Тоттенхэм”га ҳам совринлар етишмовчилиги панд беради, аммо шунда ҳам жамоани номзодлорлар қаторига бемалол қўша оламиз.

“Ливерпуль”. “Ливерпуль” музейидан истаган турдаги, истаган совриндан топа оласиз, бироқ улар қачон қўлга киритилганди? “Янгиларидан йўқми”, дейиладику қизиқчиларга. “Қизиллар”да ҳам шундай, “янгисидан йўқ”. Шунга қарамай, Клопп шогирдлари Чемпионлар Лигасида ўйнамоқда. Ўйнаганда ҳам, жуда қувноқ футбол намойиш этмоқда. Бугунги кунда мухлислар “Ливер” ўйинини кўриб, зерикиб қолмасликлари турган гап. Жамоа ЕЧЛда плей-офф босқичига чиқишни ҳам уддалади. Аммо жамоага кўп ҳолларда ҳимоядаги муаммолар панд бермоқда. Олдиндагилар мухлисларни хурсанд қилиб, бири-биридан чиройли голларни урмоқда, аммо орқада... шу сабаб, АПЛ аутсайдерлари ҳам баъзан голлар уриб ташалмоқда. Биз кўрган нарсани тажрибали Клопп ва клуб раҳбарлари ҳам кўриб турган бўлса керак. Кўрамиз, муаммони ҳал қилиш йўлида қандай ишлар амалга оширилар экан. Ҳозир трансфер ойнаси очиқ, балки Ван Дейкдан ташқари яна янги футболчилар жамоа ҳимояси, дарвоза чизиғини кучайтирар.
“Арсенал”.  Ҳа, истаганингизча хайрон бўлинг, аммо “Арсенал” бу сафар тўртинчи эмас. Бу рўйхатда жамоа бир оз пастроқдан жой олмоқда. Сўнгги мавсумда Арсен Венгер ва жамоаси барчани “шокка” тушириб, анъанавий “тўртинчи ўринни” эгаллай олишмади ва ЕЧЛдан четда қолишди. “Арсенал” неччи йилдан бери соврин ютмаяпти, десангиз, клуб мухлислари “зато” “тўпотарлар” 20 йил кетма-кет Чемпионлар Лигасида иштирок этганини айтишса, хайрон бўлманг. Чимндан, бошқалар нечинчи ўринни эгалласа ҳам, “Арсенал” тўртинчи ўрин, плей-офф босқичи ва “Салом, ЕЧЛ” деб ҳар йил гуруҳ босқичига чиқаверишган. Тақсинга лойиқ натижа, аммо клуб чинакамига гранд бўлмоқчи бўлса, совринлар ютиши зарур.

Учинчи гуруҳ
Сизларни қаерга қўшайлик? Бу гуруҳдаги жамоаларни шубҳасиз грандликка номзодлар қаторига қўшиш мумкин, бироқ...
“Наполи”. Италиянинг сўнгги йиллардаги энг яхши жамоаларидан бири. Жамоа бу йил чемпионатда ҳам “Ювентус”га чинакамига қарши чиқмоқда. Аммо неаполликларга кубокдан бошқа, салмоқлироқ натижа зарур. Масалан, А сериядаги ғалаба. Ва шу мавсум жамоа бунга ҳар қачонгидан ҳам яқин келган. Кўрамиз, кузатамиз.
“Боруссия Дортмунд”. Дортмундликлар ғалабалар, катта ғалабалар таъмини яхши билишади. Жамоани Юрген Клопп бошқарган вақтларда клуб Европадаги энг зўрларидан бири эди. Ҳозир эса, “арилар” иши бироз юришмаяпти. Чемпионатда яна ўша “Бавария” кислород йўлини тўсиб қўйган бўлса, халқаро аренада катта натижага эришиш қийин бўлмоқда. Бу йил эса “Реал” ва “Тоттенхэм” билан бир гуруҳга тушиб қолган немислар, хаттоки плей-оффга ҳам чиқа олишмади.


“Валенсия”. Бир неча йил аввал айнан “Валенсия” Ла Лиганинг учинчи кучи ҳисобланарди. XXI аср бошида эса – шубҳасиз қитъа грандларидан бири, аммо ҳозир ундай эмас. Шундай бўлсада, бу мавсумда жамоа яна ўша кучли “Валенсия”ни ёдга солиб юбормоқда. Якунда “кўршапалаклар” нечинчи ўринда бўлишини вақт кўрсатади.

“Интер”. “Валенсия” томон айтилган гапларни италияликлар адресига ҳам йўлласа бўлаверади. “Интер” яқин ўтмишда, Жозе Моур билан Европанинг энг кучли клуби номига эга чиққанди. Совринларни тахлаб ташлаётганди, бироқ кейин Моур кетти ва зафарли онлар ҳам миланликларни тарк этди. Узоқ ҳаракатлардан сўнг, бу йил Спалетти бошчилигида жамоа мухлислар кутган ўйинни намойиш қила олаяпти. Бу нима – “қайта тирилиш”ми ёки шунчаки ўткинчи ҳолат?  
Нима бўлганда ҳам футболга мухлислик қилишда давом этинг. Қийин кунларда жамоангизни ташлаб кетманг, ким билади дейсиз, балки ҳозир хаттоки номзодлар қаторига кирмаган, учинчи гуруҳ вакили яқин келажакда ТОП жамоага айланишга муваффақ бўлар...    

Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика