Килиан Азар акасининг “Реал”даги келажаги ҳақида гапирди

Eldor Akmurzayev
7 мар 2022
Эден Азарнинг кичик укаси Килиан Азар акаси мавсум тугагач, “Реал”дан кетмаслигини айтди.

“Эден билан ҳаммаси жойида, у оиласи каби ўзини Мадридда яхши ҳис этмоқда. У шартномасини якунига етказиб қўяди. Ҳозирда Азар камроқ ўйнамоқда, аммо у жуда зўрлигини ҳамма билади. У захирадан тушиб, ўйинни кучайтиришга қодирлигини исботлаши керак”, дейди Килиан.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли бельгиялик 2019 йил “Челси”дан “қаймоқранглилар” сафига келиб қўшилган. Вингернинг шартномаси эса 2024 йил ёзида ўз ниҳоясига етади.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: La Gazzetta dello Sport