Кейн: "Мағлубиятдан ваҳимага тушмаслигимиз керак"
27 ноя 11:59
Янгиликлар
Кейн: "Мағлубиятдан ваҳимага тушмаслигимиз керак"
"Бавария" ҳужумчиси Ҳарри Кейн "Арсенал"га мағлуб бўлганидан кейинги ҳис-туйғуларини тушунтирди.
Жамоалар Чемпионлар Лигасининг 5-турида тўқнаш келди. Ўйин 3:1 ҳисобида лондонликлар фойдасига якунланди.
Кейннинг таъкидлашича, "Бавария" иккинчи бўлимда куч ва шиддатни йўқотган. Германия клуби кўплаб яккакурашларда ютқазгани якуний натижага таъсир кўрсатган.
"Кутилганидек, қийин ўйин бўлди. Биринчи бўлим яхши кураш олиб бордик ва ўйин тенг даражада ўтди. Иккинчи бўлимда ўша куч ва шиддат йўқ эди, биз жуда кўп яккакурашларда мағлуб бўлдик. Бу — мавсумдаги биринчи мағлубиятимиз. Бундан ваҳимага тушмаслигимиз керак, лекин бундан албатта хулоса қиламиз", – деди Кейн.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар