Кейн АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурарлар орасида кучли бешликка кириб олди
17 мар 2022 20:14
Янгиликлар
Кейн АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурарлар орасида кучли бешликка кириб олди
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн АПЛдаги голлари сонини 178 тага етказди.
Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни юлдуз футболчи чемпионатнинг 16-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинда "Брайтон" дарвозасини ишғол қилганди (2:0).
"Шпорлар" форварди Премьер-лигадаги голлари сони бўйича Френк Лэмпардни (177) ортда қолдириб, лиганинг барча вақтлардаги энг яхши тўпурарлари рўйхатида бешинчи ўринга жойлашди.
Фақатгина Серхио Агуэро (184), Энди Коул (187), Уэйн Руни (208) ва Алан Ширер (260) Кейндан олдинда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар