Франция терма жамоаси ҳужумчиси Кевин Гамейро ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Болгарияга қарши ўйиндан сўнг (4:1) ўз фикрларини билдирди.
«Биз учун идеал кеча. Бугунги ўйинимиздан хурсандман. Биз Гризманн билан бирга ўзаро тушунишга ҳаракат қилаяпмиз. Умид қиламанки, биргаликда узоқ вақт ўйнаймиз», – дейди Гамейро.