

“Мен ҳеч қачон “Челси”дан кетиш ҳақида ўйламаганман. Жамоадаги биринчи мавсумим яхши ўтди, Европа Лигасини қўлга киритдик. Иккинчи мавсумда жамоа устози ўзгарди. Лэмпард билан ўртамизда ҳеч қандай муаммо йўқ эди. Шунчаки, етарлича ўйин амалиётига эга бўлолмадим”, — Аррисабалаганинг сўзларини келтирди “Goal” нашри.
Маълумот учун, Кепа 2020/21 йилги мавсумда 8 учрашувда майдонга тушди. 26 ёшли футболчининг айни пайтдаги трансфер баҳоси 15 миллион еврога тенг.



