Кьеллини "Олтин тўп"га ким лойиқ эканлигини айтди

Aslanov Jasurbek
29 сен 2021, 20:12
Италия ва "Ювентус" ҳимоячиси Жоржо Кьеллини терма жамоадаги сафдоши Жоржиньо ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ярим ҳимоячи "Олтин тўп" учун фаворитлардан бири ҳисобланади.

"Умид қиламанки, у "Олтин тўп"ни қўлга киритади. Жоржиньо ушбу йилни ажойиб даражада ўтказди, шунинг учун унинг ютуқларини қадрлаш керак. У менинг дўстим, шунинг учун мен унинг мукофотини ўзимники каби ҳис қиламан", — дейди ҳимоячи.

Эслатиб ўтамиз, Жоржиньо ўтган мавсумда Чемпионлар лигаси ва Европа чемпионлигини қўлга киритганди. У УЕФА томонидан ўтган мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб тан олинган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›