Кьеллини МЛСга йўл олиши мумкин

Оқил Абдубарноев
28 мар 2022
Ҳимоячи Жоржо Кьеллини мавсум охирида "Ювентус"ни тарк этиши мумкин.

Ўтган ёзда футболчи Турин клуби билан шартномасини 2023 йилга қадар узайтирганди, бироқ Италиянинг ЖЧ-2022 плей-оффида Шимолий Македониядан мағлуб бўлиши унинг келажагига таъсир қилиши мумкин.

Хабар қилинишича, 37 ёшли футболчи МЛС жамоасига ўтишни ўйламоқда.

Кьеллини АҚШга кўчиб ўтишдан манфаатдор. Шу билан бир қаторда, у келажакда "Юве"га қайтиш учун раҳбарлик лавозимида ишлаш тажрибасига эга бўлишни хоҳлайди.

Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи "Ювентус"да 2005 йилдан буён тўп суради.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: Football Italia