

Маълумотларга қараганда, Каземиро тўпиғидаги жароҳат сабаб 21 октябрь куни АПЛ 9-тури доирасидаги "Шеффилд"га қарши ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Каземиро "Манчестер Юнайтед"га "Реал"дан ўтган эди. Ўзининг биринчи мавсумида бразилиялик "қизил иблислар"га Лига Кубогини қўлга киритишга ёрдам берди.



