

“ЕЧЛдан ғолиб чиқиш – ўғлимнинг орзуси. У ўзининг уйидаги столда “ПСЖ- 2019 йилги Европа чемпиони” деган ёзувни тушириб олган. Мен бунга кулиб, ёзув тагига жавоб қайтариб қўйдим: “ха-ха-ха”. Ўйлашимча, ҳали у бунга эътибор қаратгани йўқ, аммо вақти келиб у менинг ёзувимни ўчириб ташлаши аниқ.
Мен унга бу клуб билан Франциядаги барча совринларни ютишини, аммо ҳеч қачон ПСЖ таркибида ЕЧЛда ғолиб чиқа олмаслигини айтдим. Футболда кўп пул сарфлаб ҳам, ҳамма нарсани ютиб бўлмайди”, дейди футболчининг отаси.



