Кавани ПСЖ сафида 100 та гол урди

Aslanov Jasurbek
1 дек 2016, 14:47
ПСЖнинг уругвайлик ҳужумчиси Эдинсон Кавани Париж клуби сафида барча турнирларда 100 та гол уришга муваффақ бўлди.

Футболчи "Анже"га қарши Франция чемпионатининг 15-тур баҳсида пенальтидан гол уриб, парижликлар сафида 100 та гол уришга эришган тўртинчи футболчига айланди.

Турли йилларда Доминик Рошто, Педру Паулета ва Златан Ибрагимовичлар ПСЖ сафида 100 та голлик муваффаққиятга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›