Кавани "Манчестер Юнайтед" билан шартномасини бекор қилишга тайёр

Mirjalol Normatov
18 дек 2021, 00:14
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Эдинсон Кавани қишки трансферлар ойнаси вақтида жамоадан кетиши мумкин.

Унга анча вақтдан буён "Барселона" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Уругвайлик футболчи Манчестерда захирада ўтиришдан кўра, Каталонияда доимий ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда. Шу сабабли у "Барселона" учун "Манчестер Юнайтед" билан шартномасини бекор қилишга тайёр турибди.

34 ёшли футболчи ушбу мавсумда 5 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal