Кастильехонинг ЦСКАга ўтиш ишлари ўхшамайдиган кўринади

Mirjalol Normatov
7 сен 2021, 00:11
"Милан" ярим ҳимоячиси Самуэль Кастильехо ЦСКАга ўтмайди.

"Sport24" хабарига кўра, москваликлар футболчининг ижарасини тўламоқчи эмаслиги боис музокаралар боши берк кўчага кириб қолган.

"ЦСКА Кастильехони таркибига қўшиб ололмайди. Айни дамда томонлар музокараларни муваффақиятсиз якунлаган. Эртага трансферлар ойнаси ёпилади ва катта эҳтимол билан улар келиша олишмайди", - деди Милан клубига яқин манба.

Олдинроқ "Милан" Кастильехонинг бир йиллик ижарасидан 1 миллион евро ишлаб олишни истаётгани айтилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport24