
"Бу жуда муҳим ўйин бўлади. Агар ғолиб бўлишни хоҳласак, энг кучли ўйинимизни кўрсатишимиз керак, чунки "шаҳарликлар" юқори даражадаги жамоа. Бу биз учун катта имтиҳон бўлади.
Биз хар бир курашда ғолиб бўлишимиз ва бир дақиқага ҳам бўшашмаслигимиз керак, акс ҳолда мағлуб бўлишимиз тайин. Ғалаба учун "Манчестер Сити"га қарши хатосиз ўйнаш керак" - дейди Касорла.
Учрашув 19 январда Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.