Касильяс “Реал”дан кетгандан сўнг қаерда ўйнашни хоҳлаганини маълум қилди
4 июн 2020, 08:59
Касильяс Англияда ўйнаш истагида бўлган.
“Ла Лигадан сўнг Англиядан ўйнаш истагида эдим. Аммо 20 йил олдин Италия А Cерияси ҳам кучли эди”, — дея Касильяс “Твиттер”даги обуначисига жавоб қайтарган.
Маълумот учун, Икер “Реал”ни 2015 йил тарк этиб, “Порту”га ўтганди.