Карраско АПЛ клубидан таклиф олди

Alisher
19 май 2022
"Атлетико" ҳужумчиси Янник Карраско фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Бельгиялик футболчи "Тотттенхэм"дан таклиф олди.

28 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt уни 40 млн еврога баҳоламоқда.

Карраско жорий мавсум барча мусобақаларда 43та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 7та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: El Chiringuito TV