Карлос Тевес: «Мессининг йўқлигини билинтирмасликка уринамиз»

Narzulla Saydullayev
11 окт 2015, 17:30
Аргентиналик ҳужумчи Карлос Тевес ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Эквадорга қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг (0:2) ўз фикрларини билдирди.

«Мессидан ҳимоячилар қўрқишади, Лионель майдонда бўлса эркинроқ ўйнайман. Аммо пайшанба куни ғалабага бўлган ирода етишмади. Жамоа кўринмади, бу ташвишли ҳолат.

Месси – терма жамоа ва жаҳоннинг энг кучли футболчиси. Аммо биз бир жамоамиз ва унинг ўрнини билинтирмаслигимиз керак. Сешанба куни ғалаба қозонишимиз шарт», – дейди Тевес.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›