Карлос Солер фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин

Alisher
6 июн 2022
"Валенсия" ярим ҳимоячиси Карлос Солер фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.

"Наполи" ўйинчини кузатмоқда, "Барселона" ва "Атлетико" ҳам унга бефарқ эмас.

25 ёшли футболчи — "Валенсия" тарбияланувчиси. Футболчи ушбу мавсум чемпионат ва Испания кубоги доирасидаги 38та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 5та ассист қайд этди.

Солер ва Валенсия клуби ўртасидаги шартнома 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: Marca