

"Жудаям мамнунман. Асосийси - вазиятлар яратиш. Ва биз кўплаб вазият яратдик. Биринчи бўлимда футболчилар бўшашишди. Мен ўзларига келишларини ва ҳали ўйин якунланмаганини айтдим.
Хурсандман. Чунки, яхши ўйнадик. Винисиус, Бензума ва Родриго бир-бирларини ўзаро яхши тушуна олишди. Биз имкон қадар тезроқ плей-офф масаласини ҳал қилиб қўймоқчимиз, чунки гуруҳ босқичи кўп кучимизни олиб қўймоқда", - деди Анчелотти.



