Капелло "Реал" учун идеал мураббийни айтди

Mirjalol Normatov
1 июн 2018, 15:20
Россия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Фабио Капелло "Реал"га мос келадиган мураббий ҳақида гапирди.

"Гути бош мураббий бўлиши мумкин. Бироқ жамоа учун идеал вариант бу - Антонио Конте. Айни дамда "Реал"ни бошқарадиган ягона мураббий айнан у.

Сарри ҳам бўшаган, бироқ унинг бўлажак фаолияти ҳақида ҳеч ким аниқ фикр билдира олмайди. Почеттино ҳам ёмон номзод эмас", - деди италиялик мураббий.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: SkySports