Каннаваро Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга рози

Narzulla Saydullayev
26 июн 2014, 11:57
Италия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Фабио Каннаваро "скуадра адзурра" бош мураббийи бўлишга розилигини маълум қилди.
"Албатта, бу мен учун шараф бўларди. Ҳозир федерация президенти ўзгаради, янги мураббий келади. Бунинг барчаси қийин", - дейди Каннаваро ITV.

"Мен мураббий бўлишга тайёрман. Агар менга таклиф билан чиқишса йўқ дея олмайман", - дейди Каннаваро.

Эслатиб ўтамиз, Италия гуруҳ босқичидан чиқа олмади. Шундан сўнг бош мураббий Чезаре Пранделли истеъфога чиқди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: euro-football.ru