UZ

Сўнгги янгиликлар

19:29Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор": Пажишек, Кати, Фернандес асосий таркибда, Турдимуродов, Рўзиев ва Илич захирада  1 19:19Конте: "Агар Беллингем унинг натижасини такрорлаганида, "Олтин тўп"ни қўлга киритарди"  1 19:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 0:0 (матнли трансляция)  18 18:52Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум": Ваҳобов ва Стояновски бошланғич таркибда, Августин Чиди Квем захирада  1 18:26Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади  1 18:08"Насаф"нинг ўйини Самарқандда, "Сўғдиёна"нинг учрашуви эса мезбон мақомида Тошкентда ўтказилади  5 17:35Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди  0 17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  1 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   1 16:25Бабаян бош мураббий сифатида "Нефтчи"га ютқазмаган  12 16:02Ўзбекистон U-15 терма жамоаси халқаро мусобақада қатнашади  1 15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  20 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1 14:45Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши қандай натижалар қайд этган?  1 14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0

Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан" Янгиликлар

Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"

Ўзбекистон Кубоги ярим финалида "Навбаҳор"дан учралган мағлубиятдан кейин "Пахтакор" ёрдамчи мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.


- Тўртта бўлимда ҳам ўйинни назорат қилдик, яхши ўйнадик, вазиятлар яратдик. Бироқ яхши ўйин учун ғалаба берилмайди, гол урмасак ютиб бўлмайди. Пенальтилар сериясига келадиган бўлсак, бу ёғи лотерея. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан.

- Серияда кимлар зарба беришини мураббий ҳал қиладими?

- Ким тайёр бўлса, ўша тепади. Аввало ўзларидан сўраймиз ва кейин ўзлари нечинчи бўлиб тепишларини айтишади.

- Жамоа бугун яхши ўйин кўрсатди ва кўплаб вазиятларга эга бўлди. Мавсум давомида жамоада реализацияда муаммолар бўлаётганини кўряпмиз. Хўш, бу муаммони тўғрилаш учун қанча вақт кетади?

- Буни устида ишлаш керак. Фақатгина машғулотлар орқали ҳал қиламиз. Бошқача йўл йўқ.

- Бугун Кими Мерк қайдномада бор эди. Бироқ у трибунадан ўйинни томоша қилди. Бунга сабаб нима?

- У ўзида ноқулайлик ҳис қилди. Оёқ мушакларини тортиб олганди. Шу сабабли унга дам бердик. Ҳали у термага бориши керак.

- Яхши ўйин учун миннатдорлик билдирамиз. Мағлубиятнинг сабабини нималарда деб ўйлайсиз?

- Бугун бизнинг кун эмасди. Барча ишни қилдик, вазиятлар яратдик, ўйинни назорат қилдик.

- "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацкихга Ўзбекистон Суперкубоги ўйини олдидан ҳам пенальтилар бўйича савол берганида, у пенальтиларга ишлашдан маъно йўқлигини, барчаси омадга бориб тақалишини айтганди. Сўнгги бир неча совринларини пенальтилар орқали бой бериб қўйган "Пахтакор"да ёки бир неча турнирларда пенальтилар орқали мағлуб бўлган термаларимизда бу муаммони ҳал қилиш мумкинмикин?

- Барчаси руҳиятга боғлиқ. Машғулотлардан кейин йигитлар пенальтилар, жарималар устида ишлашади. Менимча, руҳиятга боғлиқ. Йигитлар бунинг устида ишлаши керак.

- "Пахтакор" кубокдан чиқиб кетганидан кейин ОЧЛ учун имкониятлари пасайди. Чемпионатда яққол лидер бор. Клуб келаси мавсумда жамоанинг халқаро майдонсиз қолиб кетишидан қўрқмайдими?

- Йўқ, унақаси бўлмайди. "Пахтакор" ҳар доим халқаро майдонда бўлади ва олдига чемпионлик мақсадини қўяди. Ҳали олдинда ўйинлар жуда кўп. Олдиндан бирор нима деб бўлмайди.

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика