UZ

Сўнгги янгиликлар

22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  0 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  1 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  6 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  2 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  13 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  3 20:05"Бухоро" "Динамо"ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  44 19:53Венесуэла терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтадиган FIFA Series турнири учун қайдномасини эълон қилди  4 19:07"Реал" Куртуани йўқотди  5 18:30"Ливерпул"нинг ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсади маълум  4 18:06Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди  77 17:35Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония билан ўйнайди  3 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  1 16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  7

Камолиддин Мурзоев: "Финалда икки жамоага ҳам осон бўлмайди" Янгиликлар

Камолиддин Мурзоев: "Финалда икки жамоага ҳам осон бўлмайди"

“Пахтакор” ва АГМК иштирокидаги финал учрашувидан олдин собиқ футболчи, айни дамда Ўзбекистон футболчилар уюшмасида фаолият кўрсатаётган Камолиддин Мурзоев фикрларини билдириб ўтди.

- Ушбу йилги мамлакат кубоги финалида ўтган йилги жуфтлик, “Пахтакор” ва Олмалиқ шаҳри жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Шиддатли тус олиши кутилаётган ўйинда қайси жамоанинг имкониятларини юқори баҳолайсиз?
- Ҳолис инсон сифатида шуни айтишим мумкинки, бу йил “шерлар” анча шаклланган. Аввалги йилга қараганда барқарор. Клуб раҳбарларининг ўз олдига қўйган мақсадлари қийинлигига қарамасдан мехнат қилишда давом этишди ва унинг самарасини кўришди. Менимча Шота Арвеладзе шогирдларини имкониятлари бироз юқорироқ. Аммо, олмалиқликлар ҳам осонликча таслим бўлмаслигини тахмин қиламан.

- Мазкур ўйинда икки жамоа таркибидаги легионерлар барча нарсани ҳал қилишлари мумкинми? Гап Драган Черан ва Элгужа Григалашвили ҳақида кетмоқда...

- Ўйлашимча, “Пахтакор”нинг барча чизиқларида бугунги кундаги энг кучли хорижлик ва маҳаллий футболчилар йиғилган. Нафақат Черан, балки Машарипов, Сайфиев, Ҳамробеков, Ҳамдамов... Шу нуқтаи назардан Черанга осонроқ бўлади. Финал бу – финал. У ҳаётингиз давомида бир маротаба бўлади. Айниқса, ўртамиёна клубда тўп тепаётган бўлсангиз. Ўтган йили биз бир оила бўлиб, бир ёқадан бош чиқариб кубогни ўзимизники қилган эдик. Лекин, легионерлар асосий қаҳрамон бўлади деган фикрдан йироқдаман.

- Ижтимоий тармоқларда ишқибозларнинг билдирган фикрларига қандай муносабат билдирасиз? Эртага мухлислар катта саҳнага чиқишлари аниқ...

- Ҳар бир жамоанинг садоқатли ва фидойи жонкуярлари кўпайса ўйиннинг шиддати ва завқи ошаверади. Футбол мухлислар билан гўзал.

Абдулазиз суҳбатлашди


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика