Калла қўйган мураббий еттита ўйинга четлатилди

Aziz Tukhtamuradov
11 мар 2014, 21:10
«Ньюкасл» мураббийи Алан Пардью еттита ўйинга дисквалификация қилинди, деб хабар бермоқда The Guardian.

Шунингдек, мураббий 60 минг фунт жарима ҳам тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, мураббий «Халл» билан ўйинда ярим ҳимоячи Дэвид Мейлерга боши билан зарба берган эди.

“Мен футбол ассоциациясининг қарорини тўғри қабул қиламан. Бундай бўлганидан афсусдаман”, - деб айтиб ўтди мураббий.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: The Guardian

Сўнгги янгиликлар

Барча ›