UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43Суперлига. "Андижон" охирги бор "Нефтчи"ни Фарғонада қачон енгган?  0 16:21Ўзбекистон чорак финалда. Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди  0 15:55Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Бангладешга 4 та гол урди ва плей-оффга йўл олди  0 15:27Бразилияда ҳакам 23 та (!) қизил карточка кўрсатди: Халк воқеа марказида  1 15:06Суперлига. "Навбаҳор" XXI асрда "Пахтакор"ни меҳмонда ютмаган  4 14:38Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  8 14:14Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди  21 13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  0 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  0 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  2 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  1 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  7

Кафу, Кака, Каземиро... Ёхуд «учранглилар»нинг олтин учирмалари Янгиликлар

Кафу, Кака, Каземиро... Ёхуд «учранглилар»нинг олтин учирмалари

Бразилия. Сан-Паулу. Бугун Лотин Америкаси вакилининг Еврофутболда тутган ўрни ҳақида гаплашамиз.

«Сан-Паулу» клуби ёхуд «учранглилар» 10-15 йил олдин Бразилия футболининг байроқдори саналишар эди. Охирги вақтларда «оғиз кўпиртириб» мақташга арзигулик натижалар кўрсата олмаётган мазкур жамоа кўплаб футболчиларга европа майдонлари томон кўприк вазифасини ўтаб берган. Қуйида шундай номлар ҳақида қисқача сўз юритамиз:

1.Кафу (1989-1994). Мазкур футболчининг биографиясида жуда қизиқарли факт бор. 1970 йилда таваллуд топган футболчини 18 ёшига қадар бирор бир футбол академияси қабул қилмайди. Ваъж сифатида Кафу футбол талабларига жавоб беролмаслиги кўрсатилади. Кафудаги иқтодорни илғай олган «Сан-Паулу» клуби мутасаддилари уни жамоа сафига қўшиб олишди. 1994 йилда «Реал Сарагоса» Кафуни испан ўлкасига олиб келди. Йиллар ўтиб Кафу дунёнинг энг яхши қанот ҳимоячиларидан бири сифатида эътироф этилди. Ҳимоячи 1997/2003 йилларда «Рома», 2003/2008-йилларда «Милан» шарафини ҳимоя қилди. Кетма-кет 4 мундиалда иштирок этган футболчи 2 бор чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган эди.


2.Кака (2001-2003).
Клуб академиясида тарбияланган Рикарду дос-Сантос 2003 йилда Карло Анчелотти томонидан «Милан»га олиб кетилган. 2007 йилда Чемпионлар лигасида зафар қучган «Рикки» якунда «Олтин тўп»га муносиб деб топилганди.


3.Карлос Каземиро (2010-2013). Клуб ўз тарбияланувчисини 2013 йилда Мадриднинг «Реал»ига қўйиб юборганди. Эндигина 27 ёшга тўлган Каземиро эса мадридликлар сафида 4 бор чемпионлар лигасида зафар қучишни уддалади.

4.Белетти (1996-2002). Аслида, «Крузейро» тарбияланувчиси ҳисобланадиган ҳимоячи клуб сафидаги 6 йиллик фаолиятидан кейин «кўҳна қитъа»га йўл олди. 2011 йилга қадар «Вильяреал», «Барселона» ва «Челси» клубларида асосан заҳира ҳимоячисисифатида 180дан ортиқ учрашувда майдонга тушди.

5.Сержиньо (1996-1999). Мазкур футболчи айни кучга тўлган даврида Бразилияда тўп сурди ва нисбатан кеч порлади. Зеро, у 1999 йилда «Милан»га йўл олаётган паллада 28 ёшда эди ва «россонерилар» сафида 37 ёшига қадар тўп тепди. Бу муддат давомида Чемпионлар лигасини икки бор қўлга киритишни уддалади.

6.Эдмилсон (1995-2000). «Учранглилар» шарафини 5 йил мобайнида ҳимоя қилгач, европага йўл олди ва «Лион», «Барселона», «Вильяреал» клублари шарафини ҳимоя қилди. Футболчи 2002 йилги мундиал ва Чемпионлар лигасининг 2005/2006 йилги мавсумида зафар қучганди.


7.Денилсон (2005-2006). Клуб сафида бир мавсум ўйнагач, 18 ёшида Арсен Венгер томонидан Лондонга олиб кетилди. Денилсон «тўпчилар» сафида 7 мавсум мобайнида 96 учрашувда 9 гол киритди.

8.Сисиньо (2004-2005). Мазкур қанот ҳимоячиси ҳам клуб сафида бир мавсум ҳаракат қилгач, «Реал Мадрид» сафига бориб қўшилганди. Футболчи 7 йил мобайнида «Реал» ва «Рома» сафида асосан заҳира футболчиси сифатида ҳаракатланди.

9.Жоао Миранда (2006-2011). Миранда ҳам «Сан-Паулу»дан «Атлетико» сафига келиб қўшилганди. 2015 йилдан буён эса «Интер» шарафини ҳимоя қилмоқда.

10.Лукас Моура (2010-2012). Моура клуб академиясидан етишиб чиққан вақтларида энг иқтидорли бразилияликлардан бири эди. Кейинчалик 5 йил мобайнида ПСЖ сафида тўп сурган футболчи ҳозир Лондоннинг «Тоттенхем» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.


Юқорида номлари келтирилган футболчилардан Кафу ва Какага эътибор қаратишингизни сўраймиз. Бири 18 ёшгача академияларга ҳам қабул қилинмади. Аммо меҳнат туфайли орадан йиллар ўтиб, Жаҳон чемпионатининг олтин кубогини боши узра икки бор кўтаришни уддалади. Бошқаси эса даҳшатли жароҳатдан фориғ бўлиш, футболга қайтиш учун ўзида куч топа олди ва якунда «Олтин тўп» билан мукофотланди.

Хулоса ўзингиздан.

Фахриддин Рўзиев тайёрлади

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика